Ўзбекистон

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

 

“Teach for Uzbekistan” (TFU) ва Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Келишув чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тиллар, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчилар учун таълим имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

 

Меморандумга кўра, университетнинг иқтидорли битирувчилари икки йиллик педагогик ва лидерлик дастури — Fellowship доирасида олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларга жалб этилади. Улар мактабларда тўлиқ ставкада дарс бериш билан бирга, педагогик маҳорат ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интенсив тренингларда иштирок этади.

 

Дастур қатнашчиларига иш ҳақидан ташқари қўшимча молиявий ва методик кўмак ҳам кўрсатилади. Фелловшип дастурини тамомлаган мутахассислар 60 дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган “Teach For All” халқаро тармоғи битирувчилари мақомига эга бўлади.

 

Ҳамкорлик доирасида чекка ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларининг билим даражасини ошириш, хорижий тилларни ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, тил клублари ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.