Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди
Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримайя билан учрашди.
Учрашувда АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи, Самарқандда ўтказиладиган “C5+1” учрашуви ҳамда Маямида бўлиб ўтадиган G20 саммити билан боғлиқ ташкилий масалалар ва кун тартиби муҳокама қилинди.








