Ўзбекистон

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

 

Ҳукумат қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.

 

Қарорга кўра, тадбиркорлик субъекти ўзи эгаллаб турган бино ёки иншоотнинг ташқи томонида, жумладан, кириш қисмида жойлаштирган корхона номи ва фаолият тури ҳақидаги ахборот пешлавҳа ҳисобланади ва ташқи реклама сифатида баҳоланмайди. Бу қоида пешлавҳада кўрсатилган фирма номи ҳамда товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларига ҳам тегишли. Бундай пешлавҳалар учун реклама жойи паспорти талаб этилмайди.

 

Шунингдек, юридик шахслар ўзларига тегишли автотранспорт воситаларига товар белгиси, фаолият тури, маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги рекламани соддалаштирилган тартибда жойлаштириши мумкин.

 

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЙИДХП) орқали электрон хабарнома юбориш кифоя. Хабарнома қабул қилингач, реклама жойи паспорти автоматик шакллантирилади ва бунинг учун йиғим ундирилмайди.

 

Агар хабарномада нотўғри маълумотлар ёки бошқа шахсга тегишли товар белгисидан фойдаланиш ҳолати аниқланса, паспорт автоматик бекор қилинади. Бунда юридик шахсга асослантирилган хат юборилади. Паспортдан ихтиёрий воз кечиш учун ҳам ЙИДХП орқали ариза бериш мумкин.

 

Қарорда қисқа муддатли рекламаларни жойлаштириш муддатлари ҳам белгиланди. Жумладан, қурилиш объектларидаги рекламалар қурилиш ишлари якунлангунига қадар, байрам ва бошқа тадбирларга оид рекламалар эса 30 кунгача жойлаштирилиши мумкин.

 

«Дизайн-код» талаблари бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади. Ташқи реклама объектларига қўйиладиган талабларни ўзгартириш ҳақидаги қарорлар жамоатчилик муҳокамасидан, жумладан, regulation.gov.uz порталидаги муҳокамадан ўтказилгандан кейин қабул қилинади. Улар эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Бунда рўйхатдан ўтган товар белгисидан фойдаланиш имконияти сақланиши шарт.

 

Тошкент шаҳрининг «дизайн-коди» 10 декабрга қадар тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида муҳокама қилинади.

 

Ташқи реклама объектларини мажбурий демонтаж қилиш тартиби ҳам белгиланди. Демонтаж санаси ва вақти ҳақида икки кун олдин веб-сайтда эълон берилиши, объект эгасига эса ёзма хабар юборилиши керак.

 

Демонтаж ишлари фақат иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширилади. Жараёнда объект эгаси иштирокида далолатнома тузилади. Унда демонтаж санаси, вақти ва сабаби, фотосуратлар ҳамда конструкция сақлаш учун юборилган манзил қайд этилади.

 

Бундан ташқари, тадбиркорларга тегишли қарор ва хабарномалар уларнинг юридик манзилига ёзма равишда ҳам юборилади. Ташқи реклама объектларининг жойлаштирилиши устидан жамоатчилик назорати эса “Халқ назорати” электрон портали орқали амалга оширилади.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.