12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди
Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.

Марказий банк 2026 йил учинчи чораги якунлари бўйича мижозлар мурожаатлари асосида банкларнинг янгиланган антирейтингини эълон қилди.
Ҳисобот даврида регуляторга банклар фаолияти юзасидан жами 12 307 та мурожаат келиб тушган. Улар банклар мижозлари сонига нисбатан таҳлил қилиниб, ҳар бир банк учун мурожаатлар индекси шакллантирилган.
Натижаларга кўра, қуйидаги 10 та банк антирейтингдан жой олган:
-
Hayot Bank — 5,71;
-
BRB — 3,17;
-
Mikrokreditbank — 2,53;
-
TBC Bank — 1,96;
-
ANORBANK — 1,86;
-
Turonbank — 1,62;
-
Asakabank — 1,27;
-
InFinBank — 1,25;
-
AVO Bank — 1,25;
-
Kapitalbank — 1,24.
Жорий йилдан бошлаб Марказий банк ушбу антирейтингни ҳар чоракда эълон қилиб келмоқда.
Учинчи чорак якунларига кўра, InfinBank ва Ipoteka bank антирейтингдан чиқишга муваффақ бўлган. Hayot Bank ҳамда Turonbank эса рўйхатга янги киритилган.








