Жаҳон

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?



Россияда Украина дронлари ҳужуми хавфи сабаб аэропортлар фаолиятидаги узилишлар кўпаймоқда. 16 октябрга ўтар кечаси Москванинг Шереметево, Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортлари рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатган.


DW хабарларига кўра, айрим аэропортларда чекловлар бир неча соат давом этган. Натижада юзлаб рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган. Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида ҳам вақтинчалик чекловлар жорий этилиб, айрим йўловчилар рейсларини узоқ вақт кутишга мажбур бўлган.


Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги — Росавиация мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги аэропортларда ҳам хавфсизлик сабабли вақтинчалик чекловлар жорий этилганини билдирган. Улар орасида Пенза, Саратов, Уфа, Нижний Новгород, Қозон, Перм, Калининград, Самара ва Екатеринбург аэропортлари ҳам бор.


«Агентство» нашри ҳисоб-китобларига кўра, октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги фаолият чекловлари жами 101 соатни ташкил этган. Сентябрь ойида бу кўрсаткич 46 соат бўлган.


14 октябрга ўтар кечаси Москванинг тўртта аэропорти бир вақтнинг ўзида тахминан етти соатга ёпилган. Бу ушбу турдаги узилишлар бўйича рекорд кўрсаткич сифатида қайд этилган.


Аэропортларнинг тез-тез ёпилиши Россияда ҳаво қатновининг барқарорлигини сақлаш масаласини кун тартибига олиб чиқмоқда. Чекловлар давомийлиги ва кўлами эса йўловчилар, авиакомпаниялар ҳамда аэропортлар фаолиятига таъсир кўрсатмоқда.

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Янги тақиқ 2026 йил охиригача амал қилади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги: халқаро наркосавдо гуруҳи фош этилди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги: халқаро наркосавдо гуруҳи фош этилди

Мусодара қилинган 30 килограмм гашишнинг қора бозордаги қиймати тахминан 300 минг долларга баҳоланмоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: қурбонлар сони тўрт кишига етди

Истанбулдаги сув тошқинлари: қурбонлар сони тўрт кишига етди

Истанбулда бир кунда ҳар квадрат метрга 261 миллиметр ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг замонавий тарихидаги энг юқори кўрсаткич кузатилди.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.