Жаҳон

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди



Дональд Трамп Россияга қарши янги кенг кўламли санкцияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, бироқ уларни дарҳол тўхтатиб қўйди. Қонун янги чекловларни 18 октябргача жорий этишни назарда тутган эди.


BBС маълумотига кўра, Россиянинг 2022 йилда Украинага бостириб киришидан кейин АҚШ томонидан киритилган кўплаб санкциялар президентнинг ижро фармонларига асосланган. Шу сабабли Трамп уларни бекор қилиш ёки юмшатиш имкониятига эга бўлган.


Янги қонун аввалги чекловларни қонунчиликда мустаҳкамлаш билан бирга, Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этишни ҳам назарда тутади. Шунингдек, президентга АҚШ миллий манфаатларидан келиб чиқиб, ушбу чораларни тўхтатиб туриш ваколати берилган.


Трамп қонунда белгиланган муддат тугашидан олдинги охирги иш куни фармон чиқарган. У ҳужжатда кўзда тутилган санкциялар, чекловлар ва тарифларни тўхтатиб туришини билдирган ҳамда бундай қарор АҚШ миллий манфаатларига мос келишини Конгрессга маълум қилган.


Бу Трампнинг Россияга қарши чекловларни юмшатишга қаратилган илк қарори эмас. BBС қайд этишича, президент бундан аввал ҳам энергия нархларининг ошиши ва америкалик истеъмолчилар манфаатларини сабаб қилиб, Россия нефть маҳсулотларига оид айрим чекловларни юмшатган.


Халқаро энергетика агентлиги эса Яқин Шарқдаги уруш ва энергетика бозоридаги беқарорлик сабаб нефть таъминотидаги муаммолар 2027 йил баҳоригача давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Энергия нархларининг юқорилиги Россия нефтига қарши чекловлар масаласида АҚШ маъмуриятининг қарорларига таъсир қилиши мумкин.


Қарор 2026 йил 16 октябрда имзоланган фармонда мустаҳкамланган. Унга кўра, қонунда назарда тутилган бир қатор санкциялар ва тарифлар АҚШ миллий манфаатлари асосида тўхтатиб турилади. Фармоннинг амал қилиш муддати президент ёки ваколатли мансабдорлар кейинги чораларни зарур деб топгунига қадар давом этади.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳутийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Дронлар таҳдиди ва юзлаб бекор қилинган рейслар: Россия аэропортларида вазият қандай?

Октябрь ойининг дастлабки икки ҳафтасида Москванинг тўртта аэропортидаги чекловлар жами 101 соат давом этди.

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Талабалар кўчаларга чиқди: Албанияда ҳукуматга қарши намойишлар авж олди

Мамлакат бош вазири ҳукуматга қарши намойишлар ортида “ташқи кучлар” турганини даъво қилди.

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Мигрантлар учун янги тақиқ: Санкт-Петербургда қайси соҳаларда ишлаш мумкин эмас?

Янги тақиқ 2026 йил охиригача амал қилади.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги: халқаро наркосавдо гуруҳи фош этилди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги: халқаро наркосавдо гуруҳи фош этилди

Мусодара қилинган 30 килограмм гашишнинг қора бозордаги қиймати тахминан 300 минг долларга баҳоланмоқда.