Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Шавкат Мирзиёевга Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Икки мамлакат ўртасидаги янги даврнинг барча шароитларида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ва Хитой етакчиларининг жорий йил август ойида Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий ва соҳавий идоралар, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар даражасида фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзбекистоннинг «Ягона Хитой» сиёсати ҳамда «уч ёвуз куч»га қарши курашиш борасидаги позицияси ўзгармас экани тасдиқланди.

 

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Қатъий келишувларга асосланган лойиҳалар портфели қарийб 60 миллиард долларга етди, 6 мингдан зиёд қўшма корхона ташкил этилди. Хитойлик сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Камбағалликни қисқартириш соҳасида тажриба алмашиш фаол давом этмоқда.

 

«Яшил» энергетика, кимё саноати, геология, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани модернизация қилиш, тинч атом, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, ускуна ишлаб чиқариш ва робототехника соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» стратегик темир йўли қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Унинг ишга туширилиши минтақада савдони ривожлантириш ва транспорт жиҳатидан боғлиқликни мустаҳкамлашга янада кучли суръат бағишлаши таъкидланди.

 

Музокара чоғида туризм, маданият ва таълим соҳаларидаги алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида урғу берилди. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мақсадида икки мамлакат шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш режалари муҳокама қилинди.

 

Яқин кунларда Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, икки мамлакат ҳудудида маданият марказлари очилади.

 

Томонлар ШҲТ, «Марказий Осиё — Хитой» формати ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.