Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди
Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Мажбурий ижро бюросининг Зомин туман бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор К.М.дан ундирувчи К.Н. фойдасига мол-мулкларни олиб бериш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ундирувчи К.Н.га 30 турдаги мол-мулкни олиб бериш таъминланди. Шу тариқа, ижро ҳужжатида белгиланган талабларнинг амалда бажарилишига эришилди.
Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.







