Ўзбекистон

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрь соат 09:00 дан 20 октябрь соат 15:00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб борилаётган режали профилактика-таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

 

Сув таъминоти «Соҳибкор-1», «Соҳибкор-2», «Соҳибкор-3», «Соҳибкор-4», «Соҳибкор-5-тор», «Оқтепа-1», «Оқтепа-2», «Оқтепа-3», «Оқтепа-4», «Оқтепа-5-тор», «Ўқитувчилар-1», «Ўқитувчилар-2», «Ўқитувчилар-3-тор», «Чинобод», «Чинобод-1», «Чинобод-2», «Чинобод-3», «Чинобод-4», «Чинобод-5», «Чинобод-6», «Чинобод-7», «Чинобод-8-тор», «Янгишаҳар-6», «Янгишаҳар-7», «Янгишаҳар-8», «Янгишаҳар-9-тор» кўчалари ҳамда «Отчопар» ва «Обиравон» кўчаларида вақтинча узилади.

 

Шунингдек, «Манзара» турар жой мажмуаси, «High Town City» турар жой мажмуаси ва унинг савдо-кўнгилочар мажмуаси, «Ҳаёт» клиникасида ҳам сув бўлмайди.

 

Қозонхоналардаги сув таъминоти узилиши сабабли айрим ҳудудларда ичимлик суви билан бирга иссиқ сув таъминоти ҳам тўхташи мумкин.

 

Сув таъминоти вақтинча узилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилиши маълум қилинди.

 

Қўшимча маълумот учун: (+998 71) 256-10-95, (+998 71) 252-60-08 ёки 1054 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.