Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади. Бу борадаги келишув Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази раҳбарлари учрашувида эришилди.

 

Ишчи учрашув ва матбуот брифинги Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг маданий ва илмий меросини кенг тарғиб этиш борасидаги ҳамкорлик масалалари асосий мавзу бўлди.

 

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари ва топшириқлари туфайли бугун бебаҳо меросимизни асраб-авайлаш ва уни жаҳонга намоён этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маданиятимизнинг бойлиги, буюк аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини халқаро жамоатчиликка очиб бермоқдамиз. ЮНЕСКО майдонида яқинда ўтказилган тадбирлар бунинг ёрқин тасдиғидир.

 

Бугун яна бир муҳим қадамни қўйдик — Россиядаги асосий ҳамкоримиз, «Россия» миллий маркази билан биргаликда ҳамкорликдаги фаолиятимизнинг янги йўналишларини белгилаб олдик. Бизнинг вазифамиз — бу шерикликни аниқ лойиҳалар билан бойитиш. Улар орқали чуқур тарихий илдизларга эга икки мамлакат халқлари бир-бирининг маданиятини янада теранроқ англаб, келажак авлодлар учун ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаши мумкин.

 

Ўзбекистон кунларини Россияда ўтказиш таклифи учун «Россия» миллий марказига миннатдорлик билдирамиз. Ўз навбатида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази майдонида ҳам ўзаро маданият кунларини ташкил этишни таклиф қиламиз. Шунингдек, ушбу кунлар доирасида россиялик ҳамкасбларимизни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига таклиф этишдан мамнун бўламиз. Бу уларга ислом цивилизациясининг бебаҳо мероси билан яқиндан танишиш имконини беради», — деди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Россия томони Ўзбекистон кунларини 2027 йил март ойида Москва шаҳрида ўтказишни таклиф қилди. Бунинг учун «Россия» миллий маркази ўз майдонларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

 

«Россия ва Ўзбекистон дўстлиги юзлаб йиллик муштарак тарих, маданият ва ютуқларга асосланган. Президентимиз Владимир Владимирович Путин доимо таъкидлаганидек, ҳар бир ютуқ ортида энг муҳим омил — инсонлар туради. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳам, аввало, муштарак анъанавий қадриятлар бирлаштирган инсонлар ўртасидаги алоқалардир.

 

Ўзаро маданият кунлари доирасида биз учун энг муҳими — ўтмишни ёдга олиш ва асраб-авайлаш билан бирга, мамлакатларимиз ва халқларимизнинг келажаги, амалга оширилиши мумкин бўлган аниқ лойиҳалар ҳақида ҳам сўз юритишдир. Ҳамкорлигимизнинг энг аввало, аниқ натижалар бериши муҳим.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон кунларини 2027 йил март ойида Москва шаҳридаги «Россия» миллий марказида ўтказишга таклиф этамиз. Икки маданият — Россия ва Ўзбекистон ўртасида самимий ва айни пайтда самарали мулоқотни таъминлаш учун барча майдонларимиз ва имкониятларимизни тақдим этишга тайёрмиз», — деди «Россия» миллий маркази бош директори Наталья Виртуозова.

 

Учрашув якунида томонлар 2027–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Ўзаро маданият кунларини «Умумий тарихдан — умумий келажак сари» шиори остида ўтказиш таклиф этилди.

 

Шунингдек, 2027–2030 йилларга мўлжалланган Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг уч йиллик «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга икки мамлакатнинг етакчи экспертлари, олимлари ва мутахассисларини жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Илмий, маданий, музей ва медиа лойиҳалари бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар ва экспертлар учрашувлари доирасида режалаштирилган. Ушбу ташаббуслар узоқ муддатли ҳамкорлик дастурининг асосини ташкил этиб, уни амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.