Жаҳон

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Тайбеҳ қишлоғи яқинида исроиллик кўчманчилар европалик дипломатлар ва Франция мэрига ҳужум қилди. Шанба куни делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун келганида, исроиллик кўчманчилар уларга қарши чиққан.

 

Бельгия ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилишича, ҳужум вақтида Бельгиянинг бош консули, Франция ва Польша дипломатлари ҳамда католик черкови вакиллари нишонга олинган. Франциялик мэр Бернар Боду ҳужумга учраган, Бельгия автомобилига зарар етказилган.

 

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Исроилни ҳужумда иштирок этган кўчманчиларни ҳибсга олиш ва жавобгарликка тортишга чақирди. Бельгия ҳам ҳодисани қоралади.

 

Al Jazeera мухбири Нур Одеҳнинг хабар беришича, ҳужумчилар дипломатларнинг автомобилларини қуршаб олиб, уларга тош отган ва ойналарини синдирган. Ҳодиса юзасидан Исроил полицияси тергов бошлаган.

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху идораси эса ҳужум ҳақидаги хабарлар ишончли далиллар билан тасдиқланиши кераклигини билдирган.

 

Маълумот учун, ҳужумдан бир кун олдин ҳам исроиллик кўчманчилар Рамаллоҳ шимолида АҚШлик журналистга ҳужум қилган эди. Кўчманчиларнинг зўравонликлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларнинг зайтун ҳосилини йиғишига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Икки самолёт Москвага қўна олмади: Ўзбекистон рейслари йўналиши ўзгартирилди

Москвада эҳтимолий дрон ҳужуми хавфи сабаб “Ковер” режими жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

“Яшашда давом этишингиз керак”: Жанубий Корея президенти фуқароларга мурожаат қилди

Мамлакат 2030 йилгача ўз жонига қасд қилиш даражасини пасайтирмоқчи.

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ар-Риёд аэропортидаги вазият: Россия фуқароларига Саудия Арабистонига бормаслик тавсия қилинди

Ҳозирча Россия фуқароларини эвакуация қилишни режалаштирмаяпти.

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эрон ҳусийларга Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилишда ёрдам берган — WSJ

Эроннинг кўмаги ҳарбий тайёргарлик, разведка ва ракеталарни бошқариш бўйича ёрдамни ўз ичига олган.