Ўзбекистон

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Тошкент шаҳрига гиёҳванд модда олиб кетаётган аёлни қўлга олди. У моддаларни чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига яширган.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Нурафшон шаҳар ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида Бектемир туманида ҳаракатланаётган “Nexia 3” автомобили тўхтатиб текширилган.

 

Текширувда 1970 йилда туғилган Г.А. исмли аёлнинг буюмлари орасидан ичига гиёҳванд модда яширилган ўйинчоқ топилган. Унинг ичидан ҳар бири 100–150 граммдан қадоқланган, жами саккиз дона гашиш моддаси аниқланган.

 

Суриштирувларга кўра, аёл гиёҳванд моддаларни Фарғона вилоятидан сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётган бўлган.

 

Автомобиль ҳайдовчиси эса “Yandex” тизими орқали такси хизматини кўрсатишини ва аёлни биринчи марта кўраётганини билдирган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гиёҳванд моддалар манбасини аниқлаш бўйича тезкор-суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун қонунчиликда 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.