Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди.

 

Ташриф чоғида давлат раҳбарига мажмуадан самарали фойдаланиш, унинг туристик салоҳиятини янада ошириш, Имом Бухорийнинг бой илмий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва дунёга тарғиб этиш орқали ислом маърифати ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берилди.

 

Мамлакат етакчиси бу ишларни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади. ­

 

“Бу улуғ зот бизга бутун илмларини, билимларини мерос қилиб қолдирганлар. Биз шу илмларни давом эттирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз. Мен ўзим ҳам ҳар сафар улуғ бобомизни зиёрат қилганимда, халқимиз ҳаётига барака берсин, бири икки бўлсин деб дуо қиламан. Биз улуғларимиз меросини асраш ва тарғиб қилиш йўлида ҳали кўп ишлар қиламиз. Бутун дунёдан одамлар Ўзбекистонга келиб, Ислом цивилизацияси марказини, Имом Бухорий мажмуасини кўриши, зиёрат қилиши учун шароит яратамиз”, – деди давлат раҳбари.

 

Президент ташаббуси билан янгидан бунёд этилган мажмуа ислом оламининг муқаддас қадамжоларидан бири сифатида доим маҳаллий ва хорижлик зиёратчилар билан гавжум. Комплекс аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир бу рақам 65 мингдан ортиқни ташкил этади.

 

Мажмуа таркибидаги 10 минг кишилик масжид, улкан мақбара, ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган тўрт минора, мовий гумбазлар иншоотга ўзгача улуғворлик бахш этиб турибди. Илғор ахборот технологиялари асосида ташкил этилган инновацион музейда муқаддас динимиз тарихи, пайғамбарлар ҳаёти, Имом Бухорийнинг муҳаддислик фаолияти кенг ёритилган, ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

 

Айни пайтда мажмуада зиёратчилар учун ҳар томонлама қулай шароит, халқаро стандартларга мос сервис йўлга қўйилди. Зиёратгоҳ ҳудудида 20 дан ортиқ замонавий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

Марко Рубио: “Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим”

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи арафасида нега айнан ҳозир, дунёда инқирозлар авж олган бир пайтда Самарқандга йўл олгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

Самарқандда халқаро тадбирлар: айрим йўлларда ҳаракат чекланади

18–22 октябрь кунлари халқаро тадбирлар сабаб шаҳарга кириш йўллари ва 16 та марказий кўчада транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.