Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди
Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан уни Самарқандда қутлади.
“Бу — унинг Марказий Осиёга илк ташрифи”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Ташриф доирасида “C5+1” форматидаги музокаралар, бизнес вакиллари билан учрашувлар ҳамда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
“Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб Рубио!” — дея қайд этди Президент Администрацияси раҳбари.








