Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?
Умумтаълим мактабларида кузги таътил олти календарь кун давом этади.

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида 2026 йилги кузги таътил 4 ноябрь, чоршанба куни бошланиб, 9 ноябрь, душанба кунига қадар давом этади.
Биринчи чоракнинг сўнгги ўқув куни 3 ноябрга тўғри келади. Таътил жами олти календарь кунни ташкил этади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, умумтаълим мактабларида иккинчи чорак дарслари 10 ноябрь, сешанба кунидан бошланади.








