Ўзбекистон

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

Муқаддам судланган фуқаронинг ер майдонидан гиёҳвандлик воситаси топилди.

Марихуана ва пневматик қурол: Қибрайда ноқонуний сақланган ашёлар аниқланди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбир давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган ва муқаддам судланган фуқарога қишлоқ хўжалиги мақсадларида узоқ муддатли ижарага берилган ер майдони ҳудуди кўздан кечирилган.

 

Холислар иштирокида ер майдони четида жойлашган иккита контейнер текширилганда, улардан қуруқ ҳолатда сақланаётган жами 7 килограмм марихуана, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ҳамда 12 миллиметр калибрли учта патрон топилган. Ушбу ашёлар далил сифатида олиб қўйилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Бир йил ичида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошди.

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Мактабларда кузги таътил қачон бошланади?

Умумтаълим мактабларида кузги таътил олти календарь кун давом этади.

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади: кўчалар рўйхати эълон қилинди

Тошкентдаги айрим кўчалар ва турар жой мажмуаларида 19 октябрдан 20 октябргача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Саида Мирзиёева Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Бу АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиёга илк ташрифи экани қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги янги кўприкни бориб кўрди

Самарқанд марказини “Ширин” массиви билан боғловчи замонавий кўприк қурилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари: Марказий Осиё жаҳон матбуоти диққат марказида

Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи халқаро нашрларда ёритилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентга мажмуани ривожлантириш, зиёрат туризмини кенгайтириш ва алломанинг илмий меросини дунёга тарғиб қилиш ишлари ҳақида ахборот берилди.