Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни “C5+1” форматидаги вазирлар учрашуви ҳамда Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Марко Рубио Ўзбекистон раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Асосий эътибор Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш масалаларига қаратилди.

 

АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлаган “C5+1” форматидаги навбатдаги вазирлар учрашувининг якунлари юқори баҳоланди.

 

Сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва инвестициялар, инновация ва технологиялар, таълим ва маданият каби устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Икки мамлакат парламентлари ва идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ва конструктив мулоқот йўлга қўйилган, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамиятнинг алоқалари кенгаймоқда.

 

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, аввало, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш каби йўналишларда мустаҳкамланмоқда.

 

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқоти йўлга қўйилгани икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Унинг биринчи йиғилиши якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар, жумладан, коинотни тинч мақсадларда ўзлаштириш соҳасидаги “Артемида” битимлари имзоланди.

 

Иқтисодий ҳамкорлик стратегик шерикликнинг асосий таянч нуқталаридан бири бўлиб қолмоқда. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 35 фоизга ошди. Иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида фуқаро авиацияси, автомобилсозлик, кончилик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва молия соҳаларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришда Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ўрни катта экани таъкидланди. Кенгашнинг бугунги йиғилиши доирасида 12 миллиард долларлик янги келишувларга эришилди.

 

Гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ҳам изчил кенгайиб бормоқда. Тошкентда Webster университети, Америка технологиялар университети ва Колорадо кончилик мактабининг компетенциялар маркази муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўзбекистонга ташриф буюраётган америкалик сайёҳлар сони ҳам ортиб бормоқда.

 

Томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболларини ҳам белгилаб олдилар. Стратегик аҳамиятга эга муҳим минераллар, энергетика, транспорт, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжуд.

 

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва ишбилармон доиралар делегацияларининг ўзаро ташрифларини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

 

Икки мамлакат етакчилари иштирокида бўлиб ўтадиган бўлажак тадбирлар режаси ва уларни мазмунан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?

Бир йил ичида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошди.