Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда
Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқанддаги кунини Регистон майдони бўйлаб экскурция билан бошлади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида маълум қилинди.
Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ҳамда Ўзбекистон Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.
Регистон — Самарқанднинг энг машҳур тарихий обидаларидан бири бўлиб, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросини намоён этади.
Эслатиб ўтамиз, Марко Рубио куни кеча Самарқандга ташриф буюрди. Сафар дастуридан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама учрашувлар ҳамда «С5+1» форматидаги тадбирлар ўрин олган.








