С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди
Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида рақамли технологияларга бағишланган панель сессияси ташкил этилмоқда.
Сессияда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ давлат идоралари вакиллари, шунингдек, етакчи компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг муҳим янгиликларидан бири Google Pay тўлов хизматининг Ўзбекистонда ишга туширилгани бўлди. Бу ҳақда Google Cloud компаниясининг давлат сиёсати ва давлат ташкилотлари билан алоқалар йўналиши раҳбари Марсин Красуски маълум қилди.








