Ўзбекистон

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

19 октябрь куни Тошкентнинг тўртта тумани айрим ҳудудларида кузатилган электр таъминотидаги узилиш ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибатида юзага келган. Барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти соат 19:38 да тўлиқ тикланган.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган станцияда содир бўлган. Натижада ҳимоя тизими ишга тушиб, электр станцияси қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайган.

 

Бунинг оқибатида Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилган.

 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да захира манбалар орқали таъминот тўлиқ тикланган, 19:38 га келиб эса барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш қайта йўлга қўйилган.

 

Вазирлик фуқаролардан электр станциялари, подстанциялар ва бошқа электр қурилмалари яқинида ҳавога шар учирмасликни сўради. Бундай ҳолатлар электр таъминотида узилишларга сабаб бўлиши мумкин.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.