Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллиондан ошди: энг кўп аҳоли қайси вилоятда?
Бир йил ичида аҳоли сони 692,2 минг кишига ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 535 225 кишини ташкил этди. Ҳисоб-китобларда аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳам инобатга олинган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли сони 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона ва Тошкент вилоятлари турибди. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилади.
Ҳудудлар бўйича доимий аҳоли сони:
-
Самарқанд вилояти — 4 462 783 киши;
-
Фарғона вилояти — 4 293 001 киши;
-
Тошкент вилояти — 3 799 043 киши;
-
Қашқадарё вилояти — 3 746 228 киши;
-
Андижон вилояти — 3 574 464 киши;
-
Тошкент шаҳри — 3 278 512 киши;
-
Наманган вилояти — 3 190 767 киши;
-
Сурхондарё вилояти — 3 030 030 киши;
-
Қорақалпоғистон Республикаси — 2 166 044 киши;
-
Хоразм вилояти — 2 162 068 киши;
-
Бухоро вилояти — 2 125 129 киши;
-
Жиззах вилояти — 1 545 176 киши;
-
Навоий вилояти — 1 196 559 киши;
-
Сирдарё вилояти — 965 421 киши.








