Ўзбекистон

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.

 

Унинг қайд этишича, юздан ортиқ компания вакиллари қатнашган йиғилишда сармоя киритиш, бизнесни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

 

Саида Мирзиёева Кенгашнинг ташкил этилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кенгайтиришини таъкидлади. Шунингдек, у ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги учун Марко Рубио, унинг рафиқаси Жанетт хоним ҳамда Сержио Горга миннатдорлик билдирди.

 

“Энди олдимиздаги асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантиришдир. АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантиришдан кўзлаган мақсадимиз ҳам шу” — деб ёзди Президент Администрацияси раҳбари.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.