Ўзбекистон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини юқори баҳолади. 

 

“Барчамизни бир жойга жамлаган мезбонларга — АҚШ–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгашига ҳамда унинг икки ҳамраисига алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Улардан бири — юқорида тилга олганим, махсус вакилимиз, элчи Сержио Гор. Ва Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

 

Биз уни шунчаки Саида деб чақирамиз. Чунки уни турли жойларда, кўплаб тадбирларда учратамиз. У ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон. Бу ишга ажратган вақтингиз ва куч-ғайратингиз учун иккингизга ҳам раҳмат. Бугунги оқшом сизларсиз амалга ошмас эди.

 

Улар ҳамда B5+1 гуруҳи билан биргаликда давлатларимиз ва хусусий секторнинг барча имкониятларини бирлаштириб, мамлакатларимиз ўртасидаги бизнес алоқалари ва муносабатларни ривожлантиришга эришдик.

 

Бундай самарали ҳамкорликнинг асоси — умумий қадриятларимиз ва мақсадларимиздир. Биз мустақил ва суверен давлатлармиз. Ҳар биримиз ўз мамлакатимиз ва халқимиз учун энг яхшисини истаймиз.

 

Айнан шу умумий қадриятлар ва мақсадлар муносабатларимизни бундай самарали ривожлантириш имконини бермоқда”, —  деди Марко Рубио.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.