Ўзбекистон

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди



Бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.


Йиллар давомида лотин ёзувидаги имловий ноқулайликлар, айниқса, тескари вергулли ва икки ҳарфли бирикмалар эътирозларга сабаб бўлиб келди. Бир товушнинг бир нечта белги билан ёзилиши саводхонликни қийинлаштириб, ёзма нутқимизда баҳсларни келтириб чиқараётган эди.


Ўзбек тили байрами кунида Президентимиз томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги тарихий ҳужжатнинг имзоланиши ана шу узоқ йиллик чалкашликларга чек қўйди. Фанлар академияси олимлари, филологлар ҳамда 8 та вазирлик ва идора иштирокида пухта ишланган янги таҳрир 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлиб, тилимизда «Бир товуш — бир ҳарф» деган муҳим олтин қоидани рўёбга чиқарди.


Ислоҳотнинг энг муҳим нуқтаси шундаки, ёзиш ва ўқишда доимий қийинчилик туғдирган 4 та ҳарф ихчамлашди: G‘ ўрнига Ğ ğ, O‘ ўрнига Ö ö, Sh ўрнига Ş ş ҳамда Ch ўрнига Ç ç ҳарфлари қабул қилинди, мустақил ҳарф сифатида ортиқча бўлган «Ng» эса алифбо таркибидан чиқарилди. Қонун эълон қилинганидан кейин 6 ой ўтиб кучга киради — бу янги алифбога ортиқча шошма-шошарликсиз, бемалол мослашиш, кўникиш имконини беради.


Ушбу тарихий қонун тилимизнинг софлигини сақлаб, ёш авлоднинг савод чиқаришини осонлаштириш йўлида катта байрам туҳфаси бўлди.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Болалар фаровонлиги — келажакка сармоя: Самарқандда жаҳон саммити бошланди

Ушбу нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ давлат вакиллари ва халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда.

Тиббиёт ходимлари диққатига: давлат рўйхатидан ўтиш мажбурий бўлади

Тиббиёт ходимлари диққатига: давлат рўйхатидан ўтиш мажбурий бўлади

Янги тартибга кўра, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат тегишли мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Чилонзорнинг айрим ҳудудларида сув ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Чилонзорнинг айрим ҳудудларида сув ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.

“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC ҳамкорлиги: “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди

“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC ҳамкорлиги: “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди

Дунёнинг бешта энг йирик энергетика гиганти қаторига кирувчи Хитой миллий нефть-газ корпорацияси президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Ҳовли тагида ва йўл четидаги яширин “бойлик”: 5,5 кг опий фош этилди

Ҳовли тагида ва йўл четидаги яширин “бойлик”: 5,5 кг опий фош этилди

Самарқанд ва Хоразмда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини кучайтириш, жумладан, 56 та сув омборида хавфсизлик хизматини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.