Жаҳон

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

Исроил Мудофаа армияси ракета ҳужумлари қайтарилганини маълум қилди.

Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" Исроилга 150 дан ортиқ ракета учирди

"Ҳизбуллоҳ" гуруҳи ва Исроил Мудофаа армияси бир-бирига ракета зарбалари берди. Эрон ҳам "Ҳизбуллоҳ" билан қўшма операция ўтказаётганини айтиб, Исроил томон ракеталар учирди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

 

11 март куни кечқурун Исроил шимоли ва марказидаги шаҳарлар "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати томонидан оммавий ракета ҳужумига учради. Исроил Мудофаа армияси ҳужумлар давомида 150 га яқин ракета учирилганини ва ҳужумлар қайтарилганини маълум қилди. 

 

Маълум қилинишича, ракета ҳужумлари соат 20:00 атрофида бошланган. Исроилнинг шимолий ва марказий қисмида ҳаво тревогаси режими эълон қилинди. Ҳайфада ҳам ҳудуд бўйлаб дронлар учирилиши ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар янгради. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида икки киши жароҳатланган.

 

“Ҳизбуллоҳ” ҳужум Исроилнинг ҳарбий объектларига ва мамлакатнинг Ливан билан чегарасидан беш километр узоқликдаги аҳоли пунктларига қаратилганини таъкидлади. Гуруҳ нишонга олинган ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилишга чақирди. 

 

“Исроил "Ҳизбуллоҳ" ҳужумига жавобан Байрутга зарба берди "Ҳизбуллоҳ"нинг Исроилга ракета ҳужуми Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери энг йирик ҳужум бўлди, унда гуруҳ Теҳронни қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

 

"Ҳизбуллоҳ" ҳужумидан кўп ўтмай, Исроил армияси Байрутдаги гуруҳ объектларига, хусусан, "Ҳизбуллоҳ"нинг таянчи ҳисобланган Даҳия туманига ҳаво ҳужумлари уюштирганини эълон қилди. 

 

Исроил ҳарбийлари отишмалар пайтида ҳаракатнинг 10 та штаб-квартираси, шунингдек, ишга тайёр бўлган ракета учириш мосламалари йўқ қилинганини билдирди.  

 

Исроил Мудофаа армиясига кўра, Ливанга берилган зарбалардан сўнг Эрондан Исроилга баллистик ракеталар учирилган, уларнинг барчаси тутиб қолинган.

 

Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси бу фонда Исроилнинг икки давлат ҳудудидан ўққа тутилиши "қўшма ва интеграциялашган операция" эканлигини таъкидлади. Исроил кучлари бу маълумотларни тасдиқламади. 

 

Нашрнинг қайд этишича, 12 мартга ўтар кечаси Исроилга Ливан томонидан яна ҳужум уюштирилди, бунда узоқ масофали ракеталардан фойдаланилди. Бу ҳужум пайтида Тел-Авив ва унинг атрофида сиреналар янграган. Эрон, шунингдек, Исроилнинг марказий қисмига яна бир баллистик ракета учирди, Исроил эса Теҳрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси объектларига жавоб зарбалари берганини маълум қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.