Ўзбекистон

Наманган, Жиззах ва Қашқадарёда кузатилган сел оқимлари уй-жойларга зарар етказмади — ФВВ

Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида сел сувларининг автомобиль йўлларига чиқиши сабабли қисқа муддатли чекловлар юзага келган.

Наманган, Жиззах ва Қашқадарёда кузатилган сел оқимлари уй-жойларга зарар етказмади — ФВВ


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 19 май куни Қашқадарё, Наманган ва Жиззах вилоятларида кузатилган сел оқимлари юзасидан маълумот берди.


Вазирлик хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларида кучли ёғингарчиликлар кузатилган. Қамаши туманидаги «Қизилтепа» маҳалласи Тегирмон қишлоғи ҳудудида ёмғирлар натижасида Майданак автомобиль йўлига сел-сувлари чиқиб кетган ва йўл қисқа муддатга ёпилган.



Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп тумани “Имом ота” маҳалласи ҳамда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани «Лалмикор» маҳалласи ҳудудларида ҳам кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари кузатилган.



Поп туманида тоғ ва адирликларда шаклланган сел сувлар «Хазорат» кўчасидан оқиб ўтган бўлсада, аҳоли хонадонларига зарар етмаган. Ғаллаорол туманида кузатилган сел оқимлари ҳам сел йўллари орқали ўтиб, коммуникация тармоқлари, йўл инфратузилмаси ҳамда турар жойларга таъсир кўрсатмаган.



Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ходимлари ҳодиса жойларига етиб бориб, вазият оқибатларини тезкорлик билан бартараф этган. Зарарли оқибатлар қайд этилмаган.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.