Ўзбекистон

Алиментдан қарздор ота маккажўхори даласидан топилди

Маълумотларга кўра, қарздор фуқаро ҳозирги кунга қадар 37 миллион сўм алимент пулларини тўламасдан қочиб юрган.

Алиментдан қарздор ота маккажўхори даласидан топилди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида алимент тўлашдан бўйин товлаб, МИБ ходимларидан яшириниб юрган эркак дала ичида бекиниб ўтирганида қўлга тушди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, қарздор эркакка бундан 3 ой муқаддам қидирув эълон қилинган бўлиб, унинг уйига давлат ижрочилари бир неча бор келиб кетишган, бироқ фуқаро бу манзилда эмаслиги ҳақида маълумот олинган.

 

Шунга қарамасдан давлат ижрочиси уни қидириш йўлида янги маълумотларга эга бўлади ва қочоқ ота айнан ўз уйида, яна ҳам аниқроғи маккажўхори даласида яшириниб ўтиргани маълум бўлади.

 

Суд буйруғига кўра, қарздор фуқародан ундирувчи фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун хар ойда барча даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, тегишли ижро иши қўзғатилган.

 

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор фуқаро бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан алимент пулларини тўламаганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 16 январдаги қарорига асосан қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

Қарздор фуқаро ҳозирги кунга қадар 37 миллион сўм алимент пулларини тўламасдан қочиб юрган. Ҳозирда ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноий иш қўзғатиш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.

custom img

Тошкентда иссиқ сув ўчирилади: саналар маълум қилинди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар босқичма-босқич таъмирланади.

custom img

Уй конструкцияларини ўзбошимчалик билан бузган мулкдорга 22 миллион сўм жарима солинди

Яшнобод туманида эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйда таянч ва тўсиқ конструкцияларини бузиб, реконструкция ҳамда қайта режалаштириш ишларини амалга оширган мулкдор жаримага тортилди.

custom img

Дипломатияга қабул тартиби қайта кўриб чиқилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг маълум қилишича, бу йил дипломатия йўналишида 550 та ўрин учун 3 200 нафар абитуриент 189 балл тўплаган.

custom img

Тошкентда интернет-наркомагазинида "закладчик" бўлиб ишлаган талабалар ушланди

Тезкор тадбирларда 14 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 2,5 кг альфа-ПВП процессуал тартибда мусодара қилинди.

custom img

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилди

Улар амалда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаб, бюджет маблағларини ўзлаштирган.

custom img

Тез ёрдам машинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчи сигнални автомобиль ойналари ёпиқ, кондиционер ва мусиқа ёқилгани сабабли эшитмаганини маълум қилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"