Жаҳон

Форс кўрфазидаги вазият сабаб Европада ёнилғи чекловлари жорий қилинмоқда

Ҳўрмуз бўғозидаги таранглик ва нефть етказиб беришдаги қийинчиликлар фонида Европа давлатлари ёнилғи сотиб олишда ҳайдовчилар учун кунлик лимит белгилади.

Форс кўрфазидаги вазият сабаб Европада ёнилғи чекловлари жорий қилинмоқда

Форс кўрфази ҳудудидаги таранглик сабабли нефть нархлари рекорд даражаларга кўтарилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, Европа Иттифоқининг айрим давлатлари ёнилғи сотувига маъмурий чекловлар жорий қилмоқда.

 

Point нашрининг мавжуд маълумотларга таяниб хабар беришича, Европада ҳозир нафақат ёнилғи нархи ошган, балки ҳайдовчилар тўлиқ бакни тўлдира олмаяпти. Энг сезиларли таъсир Марказий Европада кузатилмоқда. Айрим ҳукуматлар ваҳима ва “ёнилғи туризми”ни олдини олиш мақсадида қатъий кунлик нормаларни белгиламоқда.

 

Словения мисолида, фуқароларга кунига 50 литр, тадбиркорларга эса 200 литрдан ортиқ ёнилғи сотилмайди. Бош вазир Роберт Голоб аҳолига захиралар мавжудлигини айтган, аммо талаб ошгани учун логистика етарли эмаслигини ҳам билдирган. Ёнилғи станцияларига ҳатто ҳарбийлар жалб қилинмоқда.

 

Словакияда эса молиявий лимит жорий қилинди: бир транспорт воситаси учун кунига 400 евродан ортиқ ёнилғи тўлдирилмайди. Юк машиналари учун бу бакнинг 20 фоизидан камини қамраб олади.

 

Бозорни беқарор қилаётган асосий омиллардан бири “ёнилғи туризми”, яъни қўшни давлатлардан келган ҳайдовчиларнинг мамлакатда ёнилғи тўлдиришидир. 

 

Шунингдек, маҳаллий аҳолининг “қора кун” учун захира қилиш ҳаракатлари станцияларда бакларнинг тез бўшашига олиб келмоқда.

 

Ёнилғи чекловлари транспорт компанияларини чет элдан ёнилғи қидиришга, тез-тез тўхташга ва транспорт тарифларини оширишга мажбур қилмоқда. 

 

Бу эса ўз навбатида дўкон токчаларидаги маҳсулот нархининг кўтарилишига олиб келади.

 

Баъзи давлатлар эса чекловлар ўрнига молиявий чораларни қўлламоқда. Масалан, Италия 2026 йил баҳорида дизель нархининг ошишини қоплаш учун вақтинча акцизларни камайтириш ва транспорт компаниялари учун 100 миллион евро солиқ имтиёзлари ажратди. Аммо экспертлар бу чораларни бозорни беқарорлигидан тўлиқ ҳимоя қилувчи восита эмас, деб баҳоламоқда.

 

custom img

АҚШ ва Эрон шу ҳафта охиригача тинчлик битимини имзолаши мумкин — Трамп

Эроннинг Fars агентлиги ҳам Теҳрон битимни маъқуллаши эҳтимоли юқори эканини хабар қилди.

custom img

Россияда “Толибон”ни танқид қилганлик учун биринчи марта жарима тайинланди

19 ёшли йигит томонидан қолдирилган изоҳ суд томонидан миллатлараро адоватни қўзғатиш сифатида баҳоланган.

custom img

Журналист жонли эфирни ташлаб, Шакира томон югурди

У колумбиялик хонанда билан суратга тушмоқчи бўлган.

custom img

Хитойда портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлаш сабаблари расман маълум қилинмаган.

custom img

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди

Газнинг етказиб бериш ҳажмини йилига 11 миллиард кубометргача ошириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

custom img

Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳасининг учинчи мавсуми бошланди

2026 йил 1 июндан 1 октябргача мамлакат бўйлаб Немрутдан Эфесгача, Зеугмадан Галата минорасигача бўлган 20 та музей ва тарихий обидалар соат 19:00 дан бошлаб, белгиланган тунги ёпилиш вақтигача зиёратчилар учун очиқ бўлади.

custom img

Эрон музокараларни чўзаётгани учун бунинг нархини тўлайди — Трамп

АҚШ президенти Теҳроннинг ҳаракатларини танқид қилди ва янги огоҳлантириш берди.

custom img

Қозоғистонда жинсий зўравонлик ишлари аёл терговчиларга топширилади

Янги тартиб жабрланувчиларнинг руҳий ҳолатини ҳимоя қилишга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"