Жаҳон

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австарлия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирди.

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австралия бош вазири Антони Албанази Эрон билан боғлиқ можаро сабаб юзага келган иқтисодий беқарорлик бир неча ой давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

 

Бош вазирнинг таъкидлашича, можаро тарихдаги энг катта ёнилғи нархи ошишига сабаб бўлган ва бу аллақачон аҳоли даромадларига босим ўтказмоқда. 

 

“Австралия бу урушда иштирок этмаяпти, аммо унинг оқибатида барча юқори нархларни тўламоқда”, — деди Албанези.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши ҳамда Ҳўрмуз бўғозининг амалда ёпилиши фонида дунё бўйлаб ёқилғи нархлари кескин ошган.

 

Албанези олдинда осон бўлмаган давр турганини тан олиб, ҳукумат глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини қайд этди.

 

Шу билан бирга, ҳукумат вақтинчалик чораларни эълон қилди: ёқилғи акцизи икки баробарга камайтирилади, оғир транспорт воситалари учун йўл тўловлари уч ойга бекор қилинади. 

 

Бундан ташқари, ички таъминотни мустаҳкамлаш ва ёқилғи импортини ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

 

Бош вазир фуқароларни ёқилғидан оқилона фойдаланишга чақириб, имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этди. 

 

Шунингдек, ваҳимали харид қилишдан тийилиш кераклигини билдирди. Мурожаат якунида у мамлакатни бирликка чақириб, Австралия глобал муаммоларни “биргаликда ва ўзига хос тарзда” енгиб ўтишини таъкидлади.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

custom img

Қозоғистон Президенти Ерлан Каринни вице-президент этиб тайинлади

Янги лавозим 2026 йилда қабул қилинган Конституция асосида қайта жорий этилди.

custom img

Шимолий Кипр қирғоқларида 267 киши бўлган паром ағдарилди: 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 23 киши бедарак йўқолган.

custom img

АҚШда она 11 ойлик ўғлини отасига бермаслик учун отиб ўлдирди

Аёл боланинг отасига берилган васийлик ҳуқуқидан норози бўлган.

custom img

“Калмар ўйини” таъсиридаги икки ўсмир 12 ёшли болани ўлдирди

Қотилликда гумонланиб қўлга олинган ўсмир қизларнинг ёнидан 50 кишининг исми киритилган рўйхат топилган.

custom img

АҚШ Венесуэла билан “тарихдаги энг йирик нефть битими”ни тузди

Трамп битим натижасида АҚШнинг нефть захиралари икки баравардан кўпроққа ошишини маълум қилди.

custom img

Исроил Ғазодаги тиббий буюмлар сақланадиган омборга зарба берди

Ғазо бўйлаб қилинган ҳужумлар оқибатида 48 соат ичида камида 9 киши ҳалок бўлган.

custom img

Миср қироличаси Назли таққан миллионлаб долларлик маржон Вена музейидан ўғирланди

Бир неча миллион долларга баҳоланган тақинчоқни икки эркак олиб қочган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"