Ўзбекистон

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Тошкентдан Маврикийга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

2026 йил 26 декабрдан Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Дастлаб декабрь ва январь ойларида жами тўртта рейс амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Маврикий туризм тадбиркорлари иштирокида ўтказилган икки томонлама мулоқотда маълум қилинди.

 

Тадбир “Prestige Travel” компанияси ташаббуси билан Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Унда Маврикийнинг туризм компаниялари ва меҳмонхона брендлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон туроператорлари қатнашган.

 

2027 йил июнидан Тошкент — Маврикий йўналишида ҳафтасига бир марта мунтазам авиақатновларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

 

Янги йўналиш орқали Тошкентнинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан Маврикийга йўловчиларни йўналтирувчи транзит марказ сифатидаги салоҳиятини ошириш мақсад қилинган. Хусусан, Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари фуқароларининг Тошкент орқали Маврикийга бориши учун имконият яратилади.

 

Шунингдек, тўғридан-тўғри қатновлар икки мамлакат ўртасидаги туристик алмашинувни кенгайтириши кутилмоқда. Маврикийдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш учун Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентнинг тарихий-маданий мероси, ислом цивилизацияси билан боғлиқ қадамжолар ҳамда миллий ошхонага асосланган туристик маҳсулотларни таклиф этиш режалаштирилмоқда.

 

Авиақатновлар “Очиқ туризм мавсуми” дастури доирасида йўлга қўйилмоқда. Дастур доирасида янги йўналиш очаётган авиаташувчиларга ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 доллар субсидия ва аэропорт хизматларида 20 фоизлик чегирма берилиши, маҳаллий туроператорларга эса узоқ хориждан жалб қилинган ҳар 1000 турист учун 5000 доллар субсидия ажратилиши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Сербияга расмий ташрифи якунланди

Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"