1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

“ Биз бетонга ҳам дарахт экворорамиз!”

Ижтимоий тармоқлардаги танқидлар дарахтларни “эркинликка чиқарди”

“ Биз бетонга ҳам дарахт экворорамиз!”

 

Яқин кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали “Биз бетонга ҳам дарахт экворорамиз!” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Бу кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат экологияга бефарқ бўлмаган кузатувчилар билан биргаликда мутасадди вакилларининг ҳам эътиборидан четда қолмади.

 

Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Изланишлар натижасида ҳақиқатдан ҳам Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчаси "Дўстлик" МФЙ Халқлар Дўстлиги кўчасининг икки томонига экилган 75 туп дарахтлар атрофи йўлак қуриш ишлари давомида бетонлаб юборилгани аниқланди.

 

Мазкур ҳудудда 38 туп арча, 7 туп ясень, 1 туп тут, 1 туп акация, 1 туп гилос, 4 туп қайрағоч, 7 туп “Элдор” қарағайи ва 12 туп айлант дарахтлари мавжуд бўлган.

 

Махсус гуруҳ томонидан бетон бузиб ташланди ва дарахтлар “озодликка чиқарилди”. Эндиликда дарахтларнинг таги юмшатилиб, парвариш қилинмоқда.

 

Дарахтларни сиқиб қўйган йўлак "Файз-Барака" МЧЖ томонидан қурилган эди. Ташкилотнинг ушбу хатоликка йўл қўйган ходимларига нисбатан баённома расмийлаштирилди ва белгиланган тартибда жаримага тортилди.

 

Аввалроқ, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлардаги яшил майдонларда қурилиш қилишга рухсат берилмаслиги, Фарғонадаги "Янги Ўзбекистон" боғи ҳозирги экотизимга мослаштирилаётгани ҳамда нега дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари кўпайиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика