Ўзбекистон

Фарғонадаги "Янги Ўзбекистон" боғи ҳозирги экотизимга мослаштирилади

Бу боғ 70 гектар майдонни эгаллайди.

Фарғонадаги "Янги Ўзбекистон" боғи ҳозирги экотизимга мослаштирилади

 

Фарғона шаҳрида барпо этилиши режага қўйилган  Экошаҳар ҳудудида “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат ўтқазиш ишлари бошланади.

 

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳрида барпо этиладиган Экошаҳар ҳудудида 70 гектар майдонда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат ўтқазишга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

 

Унда шаҳар об-ҳавосини мўътадиллаштириш, ҳудудни сув билан таъминлаш мақсадида Экошаҳар ўртасидан оқиб ўтиши режалаштирилган канал қурилиши ишлари давом этмоқда. Бугунга қадар каналнинг 2 километрга яқин қисми якунланди.

 

“Янги Ўзбекистон” боғи таркибида каналнинг икки четидан пиёдалар йўлаги, велойўлаклар учун лойиҳада ажратилаётган масофа 4 метр бўлиши, бунда пиёдалар учун 2,5 метр, велойўлак учун 1,5 метр ажратилиши лойиҳага кикритилган. Шунингдек,  ҳоким каштан, эман, липа, лола ва бошқа кўплаб турдаги манзарали дарахтлар жойлашувини белгилашда уларнинг хусусиятини  ҳамда ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бундан кўзланган мақсад экотизимни шакллантириш, ландшафт меъморчилиги ва дизайни элементлари билан бойитилишдан иборат.

 

Жорий ҳафта якунига қадар “Янги Ўзбекистон” боғига кўчат ўтқазиш ишлари бошланиши белгиланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистонда иккита миллий табиат боғи ташкил этилиши ва давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "янги Тошкентни баҳаво жойда бунёд этамиз", - дея таъкидлаганди. Шунингдек, Сўғдиёна маҳалласининг Жалоир кўчасида, салкам 1 км масофада “бродвей” барпо қилиниши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.