Шунингдек, Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар фаолиятини текширишда палата ходимлари ҳам иштирок этади. Бироқ бу тартиб учун тадбиркорнинг розилиги керак бўлади.
Маълумот учун, текширувларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда юритилади.
Эслатма. Тадбиркорлик фаолиятини текшириш ишлари қонун бузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Мазкур профилактик тадбирларга солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар кирмайди.
Маълумот учун, 2021 йил 1 октябрдан ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинган. Бунга қўшимча тарзда, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бироқ Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган ЯТТлар бундан мустасно.
Бундан ташқари, 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.
Қонунга кўра, 2022 йилдан тадбиркорларга маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
Аввалроқ ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредит берилиши ҳамда ЯТТ сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилгани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


