Ўзбекистон

11 минг маҳбуснинг ўлимида айбланаётган 96 ёшли аёл ҳибсга олинди

Германияда Штутоф конслагерининг 96 ёшли собиқ котиби ҳибсга олинди. Бу ҳақида "РИА Новости" хабар берди.

11 минг маҳбуснинг ўлимида айбланаётган 96 ёшли аёл ҳибсга олинди

 

 

Унда айтилишича, аёлнинг исми Ирмгард Фурнер бўлиб, у 1943 йил июнидан 1945 йил апрелигача Полшадаги Штутоф лагерининг коменданти котибаси бўлиб ишлаган. Аниқланишича, мана шу давр мобайнида 11 минг нафардан ортиқ қотиллик ва қотилликка уринишда иштирок этган.

 

Мазкур айбловдан сўнг аёл эрта тонгда Гамбург яқинидаги қариялар уйидан чиқиб, таксида “Нордерстедт-Митте” метро бекатига борган ва шу билан кўздан ғойиб бўлган. Ўша куни белгиланган суд мажлиси бошланмасданоқ тугаган.

 

Бироқ Фурнер узоққа қочиб улгурмасдан полиция уни топган. Қолдирлиган суд мажлиси шу йилнинг 19 октябрига белгиланган.

 

Айни вақтда кекса аёлга очилган жиноий иш Вояга этмаганлар палатаси томонидан кўриб чиқилган. Бунинг сабаби, жиноят содир этилган вақтларда Ирмгард Фурнер ҳали 18 ёшда эди. Вояга етиш ёши эса 21 этиб белгиланган.

 

Маълумот учун, Нацистлар контслагери Штутоф 1939 йилда ташкил этилган бўлиб, бу лагерда 65 мингга яқин маҳбус ҳалок бўлган. Улар турли хил ўлим сабаблари билан жон беришган. Айримлари тиббий тажрибалар оқибатида қурбон бўлишган. Бундай тиббий тажрибалардан бири инсон танасидан совун ишлаб чиқариш ҳисобланади.

 

Ҳозирда контслагер жойлашган ерда музей қад рослаган.

 

Аввалроқ Освенцим концлагерида қанча ўзбекистонлик бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.