Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов 2 октябрь куни Женевада икки давлат ўртасидаги тинчлик битими матнини муҳокама қилишни бошлайди. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян телевидениедаги жонли эфирда маълум қилди.
“Агар матн биз учун маъқул бўлса, уни имзолаймиз”, — деди Пашинян.
Аввалроқ Арманистон ТИВ матбуот котиби икки вазирнинг режалаштирилган учрашуви ҳақида маълум қилганди.
“Арманистон Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчликка эришишни мақсад қилган ва Озарбайжондан ҳам шуни кутмоқда”, — деган эди Унанян.


