1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди

2020 йилда 45 нафар ОАВ ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди

 

Бу маълумотлар Халқаро журналистлар федерацияси (ХЖФ) томонидан якуний ҳисоботда келтирилган.

 

Унга кўра, Осиё-Тинч океани минтақасида 20, Aмерикада 10, Aфрикада 8, Европада 6, Яқин Шарқ ва араб дунёсида бир нафар журналист ҳалок бўлган.

 

Эронда содир бўлган бахтсиз ҳодисада яна икки ОAВ ходими ҳалок бўлди.

 

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари вакилларининг энг кўп ўлдирилиши Aфғонистонда (9 та ҳолат) ва Мексикада (8 киши ҳалок бўлган) содир бўлган.

 

Ҳиндистонда яна 4 нафар, Покистонда 3 нафар журналист ҳалок бўлган.

 

ХЖФ расмий маълумотига кўра, 33 нафар журналист мақсадли ҳужумлар нишонига олинган. Федерация, шунингдек, 2021 йилда дунё бўйлаб 365 нафар оммавий ахборот воситалари ходими қамоққа олинганини тахмин қилди.

 

Маълумот учун “Press Emblem” кампанияси 2021 йилнинг декабрь ойидаги ҳисоботида 77 журналист ўлдирилгани маълум қилинганди. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика