1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зеленский музокаралар якуни ҳақида маълумот берди

Шунингдек, у Москвага қарши янада кучли санкциялар қўллашни таклиф қилган.

Зеленский музокаралар якуни ҳақида маълумот берди

 

Москва билан музокараларда Киев ҳозирча кўзланган натижаларга эришмади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди. 

 

“Ҳозирча биз истаган натижалар йўқ. Урушни тугатиш бўйича Россия ўз позициясини билдирди, биз бунга ўз жавобимизни бердик. Биз айрим сигналларни қабул қилдик. Делегация Киевга қайтгандан сўнг вазиятни таҳлил қиламиз ва шундан кейин музокараларнинг иккинчи раундига қандай ўтишни аниқлаймиз”, – деган у.

 

Шу билан бирга Украина раҳбари Ғарб ва халқаро ҳамжамиятни яна бир бор Россияга қарши қаттиқ санкциялар қўллашга чақирди.

 

Маълумот ўрнида: Россия — Украина музокаралари 28 февраль куни Беларуснинг Гомел шаҳрида бўлиб ўтди. Томонлар 5 соат давомида мулоқот қилди. Тез кунларда унинг иккинчи раунди бўлиши эълон қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШлик эксперт Россия Украинада тактикасини ўзгартирганини маълум қилганди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика