2022 йил 1 январидан айрим давлат хизматлари учун тўлов ундирилмайди
Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан хорижга чиқиш паспорти, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома, адвокатлик бюро, фирма ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдорлари арзонлаштирилади. Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати эса бепул бўлади.
