Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманларда блок-постлар ўрнатилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг изоҳ беришича, бу ёлғон хабар.
Матбуот хизмати ходими ўз сўзида ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборотни бузиб талқин этмасликларини ва расмий маълумот олиш учун ички ишлар органлари ахборот хизматларига мурожаат этишларини сўраймиз, дейди.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.
Аввалроқ вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жойлаштирилиши ҳамда Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.
Мафтуна Режаббоева тайёрлади.


