Ўзбекистон

22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди

Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Байрамда ВГИКга ўқишга кирган 22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишди.

22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди

 

 

ВГИК 1979 йилдан бери илк маротаба актёрлик устахонасига ўзбекистонлик талабаларни жалб қилди. Талабалар 4 йил мобайнида "Майсаранинг иши", «Ибрат», «Барон» ва бошқа фильмлари билан Ўзбекистонда машҳур бўлган Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Махмудов устахонасида академик амалиётни ўтайди. Бугун кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ёшларнинг барчаси ВГИК ректори Владимир Малишев ва институт маъмурияти вакиллари билан танишдилар.

 

«Ниҳоят, кинематографик таълим соҳасидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўқолган алоқалар тикланмоқда. Биз бу учун узоқ йўл босиб ўтдик. Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар ВГИК деворлари ичида кино асосларини, актёрлик ва режиссёрлик маҳоратини ўрганаётганидан бахтиёрман. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди ВГИК ректори Владимир Малишев.

 

ВГИК талабалари учун ўтказилган маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди:

 

– Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбекистонлик талабаларни ўқитишни ташкиллаштириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ВГИКнинг филиалини очиш ташаббуси шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга тегишли, – дея таъкидлади Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов. – Мисол учун, Президент ВГИК филиалини очиш ҳақидаги қарорга айнан байрам кунлари арафасида  имзо чекди. Бу мамлакатимиз кинематографияси вакиллари учун яна бир ажойиб янгилик бўлди. Биз ВГИК раҳбарияти билан институт филиалининг очилиш маросимини шу йилнинг 28 сентябридан 3 октябригача бўлиб ўтадиган "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказишга келишиб олдик. – деди Кинематография агентлиги раҳбари.

 

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари – кинокомпаниялар ва киностудияларнинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали ижодий кадрлар тайёрлаш, шунингдек, кинематография соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришдан иборат бўлади. Филиалнинг биринчи талабалари 2021/2022 ўқув йилида қабул қилинади. Филиал битирувчилари Россия дипломига эга бўладилар, у Ўзбекистонда ҳам тан олинади.

 

Ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан қопланади. Ўқиш якунланганидан сўнг, томонлар ўртасидаги келишувга кўра, ёшлар Ўзбекистонга қайтишади ва кинематография соҳасидаги фаолиятини ўз мамлакатларида давом эттиришади.

 

Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, ўтган йили Москвадаги ВГИКга 7 нафар талаба ўқишга қабул қилинган бўлса, бу йил уларнинг сони 22 тага етган. Бу йил яна беш киши учун қўшимча жойлар очилади. Шу билан бирга, авиапарвоз, ўқиш ва ётоқхона харажатларини Ўзбекистон ва Россия томони қоплайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги 2019 йил декабрь ойида ўзбек киноижодкорларини университет базасида ўқитиш тўғрисида ВГИК билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

22 нафар ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди | Zamon.uz