1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

24 июнь куни Тошкентда ШҲТ энергетика вазирлари йиғилади

Учрашувда қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади.

24 июнь куни Тошкентда ШҲТ энергетика вазирлари йиғилади

 

2022-йил 24-июнь куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълумот берди.

 

Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Хитой, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари раҳбарлари иштирок этади.

 

Йиғилиш якунида ШҲТнинг энергетика йўналишида консептуал ҳужжатлари тасдиқланиши кутилмоқда. Хусусан, ШҲТга аъзо давлатларнинг Энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги консепциясини амалга ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган  ШҲТга аъзо давлатларнинг Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлиги дастури лойиҳаси шулар жумласидандир.

 

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари Ўзбекистон энергетика форумида иштирок этади.

 

Аввалроқ ШҲТ Араб давлатлари лигаси билан ҳамкорликни кенгайтириши тўғрисида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика