Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутлов йўллади

Бугун Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда.

Шавкат Мирзиёев Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутлов йўллади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакат Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутловлар йўллаб, уларга ва қардош Қозоғистон халқига ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди.

 

Мактубларда ўтган давр мобайнида мамлакатда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дўст Қозоғистон давлати барча соҳаларда юксак тараққиётга эришаётгани қайд этилган.

 

"Асрлар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган ўзаро аҳиллик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб бораётгани бизни айниқса қувонтиради", — деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

 

Президентимиз жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширилган давлат ташрифи давомида кечган очиқ ва сермаҳсул музокараларни алоҳида қайд этди.

 

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида имзоланган декларация, самарали мулоқот механизмларини яратиш ташаббуслари, қатор йирик қўшма лойиҳалар бўйича эришилган муҳим келишувлар, келгуси йилнинг мамлакатимизда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги алоқаларимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

 

Мактублар якунида Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват ва янги зафарлар, биродар Қозоғистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик, бахту-саодат ва доимий тараққиёт тилаклари изҳор этилган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида декларация имзлолангани  ҳамда Шавкат Мирзиёев "Отан корғаушилар" монументига гул қўйгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

custom img

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Ёнғин оқибатида хонадонга 109,8 миллион сўмлик зарар етган, судланувчи зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олиниб, унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

custom img

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахслар кўча, вокзал, бозор ва бошқа жамоат жойларида ички ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар томонидан аниқланади.

custom img

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади.

custom img

Тадбиркорларга қўлланадиган жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

Бу ўзгариш бизнесга тушадиган маъмурий босимни камайтириш ва назоратни профилактикага йўналтиришга хизмат қилади.

custom img

Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчисига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” топширилади.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллигига совға: Бўстонлиқда янги шамол электр станцияси ишга туширилди

Лойиҳа йилига 50 млн кВт·соатгача электр ишлаб чиқариб, қарийб 20 мингта хонадон эҳтиёжини таъминлаш имконини беради.

custom img

Қашқадарёда ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

Гўдакка шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Ўзбекистон иккинчи АЭС қуришга тайёргарлик кўрмоқда

Президент электр энергиясини кафолатли етказиб бериш ва унинг таннархини камайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"