Ўзбекистон

4 кунга етган ерости йўли

Самарқандда фойдаланишга топширилган ерости йўли илк ёмғирга дош беролмади.

4 кунга етган ерости йўли

 

Ижтимоий тармоқларда ниҳоясига етган йилнинг сўнгги кунида фойдаланишга топширилган Самарқанд шаҳридаги ерости йўли деворларидан кучли ёмғир оқибатида кўп миқдорда сув сизиб кираётгани акс этган видеотасвир тарқалди.

 

Шаҳар ҳокимлигининг расмий маълумотига кўра, Ибн Сино ва Рудакий кўчалари чорраҳасида бунёд этилган ерости ўтиш йўли учун 143 миллиард сўм сарфланган. 

 

Шаҳар йўл инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли ва сайёҳлар учун қулайлик яратиш, транспорт қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида 143 миллиард сўмлик туннель – йўл ўтказгич ва Бўстонсарой кўчасининг Сиёб канали устидаги йўл 68 миллиард сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилинди.

 

Мазкур туннель очилиш маросимидан телевидение учун тайёрлаган лавҳада журналистнинг таъкидлашича, объект 3 йил давомида қуриб битказилиши керак бўлган.  Аммо йўл 1,5 йилда битказилган ва фойдаланишга топширилган. 

 

Қурилиш  объектининг параметрлари қуйидагича:

– йўл ўтказгич узунлиги 1 км;

– баландлиги 5,8 метр;

– кенглиги 26,4 метр;

– ёпиқ қисмининг узунлиги 120 метр.

 

Гидрометеоролог тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатов мазкур мавзуга эътибор қаратиб, буюртмачи ва қурувчилар қарата ўринли савол қўймоқда:

 

“Хўш, лойиҳада ҳудудда кузатилган ёғинларни хавфсиз ва талофатсиз ўтказиб юборувчи дренажларни қуришда қандай ёғин миқдори инобатга олинган? Ўзи умуман, қурилиш лойиҳасида табиий омил таъсирлари эътиборга олинганми?

 

Ҳисобга олинган бўлса, нега янги объект деворларидан сув сизиб чиқмоқда? Баҳор-ёзги сел-сув тошқин келтириб чиқарадиган ҳақиқий интенсив ёғинлар даврида нима бўлади?” 

 

Шунингдек, у Самарқанд кузатув метеорологик станцияси фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб, қурувчи ташкилотлар нега бу кузатув станцияси маълумотларидан унумли фойдаланмаганини танқид остига олади.

 


Тадқиқотчининг қўшимча қилишича, Самарқанд кузатув метеорологик станцияси ўз иш фаолиятини бошлаганига бир асрдан ошган. Йиллар давомида об-ҳаво билан боғлиқ маълумотлар шу каби қурилиш объектларини барпо этиш учун тўпланганини ҳам маълум қилган.

 

Кўприкқурилиш трести эса ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ беради:


“Туннель деворларига ўрнатилган плиталар қуруқ монтаж усулида ишланган, сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди”.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чирчиқ дарёси устига янги кўприк қурилгани ҳамда Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўллар бугундан очилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Автобусдаги реклама йўловчиларга халақит бермаслиги керак — Тошшаҳартрансхизмат

Йўловчиларнинг эътирозларидан сўнг автобуслардаги реклама овозини меъёрлаштириш бўйича чоралар белгиланди.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.