Ўзбекистон

447 та ширкатда 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди

Маълум бўлишича, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жойлардаги ширкатлар амалга оширган ишлар билан танишди.

447 та ширкатда 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолати аниқланди

 

Текширувлар натижасида мажбурий бадал ва кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаш, таъмирлаш-тиклаш ишлари ҳажмига амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш, сифатсиз бажарилган таъмирлаш ҳамда ҳали бошланмаган ёки тугалланмаган таъмирлаш ва тиклаш ишларига олдиндан пул тўлаб бериш каби 163 та 12,9 миллиард сўм миқдоридаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

 Қайд этилишича, бундай вазият вилоятлар кесимида:

 

Жиззах вилоятида — 3 786,1 млн сўм;

Тошкент шаҳрида — 2 6790 млн сўм;

Тошкент вилоятида —  1 899,1 млн сўм;

Фарғона вилоятида —  719,8 млн сўм;

Бухоро вилоятида —  647,6 млн сўм;

Навоий вилоятида —  449,4 млн сўм;

Сурхондарёвилоятида 325,6 млн сўм;

Қашқадарё вилоятида — 262,8 млн сўм;

Хоразм вилоятида — 218,5 млн сўм;

Самарқанд вилоятида — 208,7 млн сўм;

Андижон вилоятида — 103,4 млн сўм;

Наманган вилоятида — 55,1 млн сўм;

Қорақалпоғистон Республикасида — 46,1 млн сўм қонунбузарлик йўли билан ўзлаштирилган.

 

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  ширкактлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

 Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.