Ўзбекистон

9 июль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 42 даражагача иссиқ бўлади.

9 июль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

9 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.  

 

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Буюртма асосида одам ўғирлаш: Тошкентда икки гумонланувчи ушланди

Уларнинг телефонидан яна бир фуқарони электрошокер ёрдамида олиб қочиш режасига оид ёзишмалар топилган.