Дунё

Абдулла Арипов бошчидигидаги делегация Нур-Султон шаҳрига ташриф буюрди

 

Йиғилишда пандемияга қарамай Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2021йилда 30 фоизга ўсиб, 12,8 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилган.

 

Савдо айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан тизимли ва самарали иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ва ЕОИИ ўртасидаги қўшма “Йўл харитаси”ни келишиш ишлари якунига етказилмоқда. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг тегишли органлари билан Комиссиянинг савдо, саноат, божхона, молия ва солиқ соҳаларида, шунингдек, энергетика, техник жиҳатдан тартибга солиш, дори воситалари ва тиббий ускуналар муомаласи соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилишга қаратилган бир қатор аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЕОИИ доирасида амалга оширилаётган электрон тижоратни ривожлантириш, савдо тартибини рақамлаштириш, Евроосиё Aгроэкспресс логистика лойиҳаси ва экология масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда Марказий Осиё минтақасида транспорт имкониятларидан кенг фойдаланиш сингари бир қатор ташаббуслари илгари сурилди.

 

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев делегациялар раҳбарлари қабул қилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилди.

 

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш