Афғонистонда аёллар бошчилик қиладиган оилаларнинг 90 фоизи очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Инсон хуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет маълум қилди.
Бачелет афғон аёллари дуч келаётган қатор муаммоларни санаб ўтди. Жумладан, аёл ҳуқуқ ҳимоячилари доимий ҳужумларга учрамоқда, хотин-қизлар орасида оммавий ишсизлик авж олган, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган, аёлларга тегишли ёки уларнинг бошқарувидаги корхоналарнинг катта қисми ёпилган.
Афғон хотин-қизларининг таълим олиш ҳуқуқи тақиқланиши оқибатида уларнинг 1.2 миллиони таълимдан ташқарида қолмоқда.


