1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Афғонистонда зилзила вайроналари остида қолган аёллар қутқарилмаяпти - The New York Times

Аёлларга ёрдам кўрсатишда Толибоннинг қатъий тақиқлари қўшимча тўсиқларга сабаб бўлмоқда.

Афғонистонда зилзила вайроналари остида қолган аёллар қутқарилмаяпти - The New York Times

Афғонистонда 31 август куни юз берган ҳалокатли зилзилалардан сўнг қутқарув ишлари ҳануз мураккаб шароитларда олиб борилмоқда. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси мамлакатдаги делегацияси раҳбари Жой Сингхалнинг маълум қилишича, ер силкинишлари оқибатида юзага келган кўчкилар ва вайрон бўлган йўллар ёрдам кўрсатиш жараёнини жиддий кечиктирмоқда.

 

Унинг сўзларига кўра, айрим вилоятларда аҳолининг тиббий муассасаларга етиб бориши зилзилагач ҳам 4–5 соатлик масофани талаб қилган, табиий офат эса бу қийинчиликларни янада кескинлаштирган. “Биз вайроналар остидаги одамларни вақтида қутқара олмаяпмиз, шунинг учун кўпроқ инсон ҳаёти хавф остида қолмоқда”, деди Сингхал.

 

Шунингдек, халқаро ОАВ, жумладан The New York Times нашри, Толибон ҳукуматининг аёллар ва эркаклар ўртасидаги қатъий чекловлари ҳам қутқарув ишларини мураккаблаштираётганини қайд этди. Маълум бўлишича, қутқарувчилар кўпинча эркак қариндоши йонида бўлмаган аёлларга ёрдам кўрсатмаган. Вайроналар остидаги ярадор аёллар бошқа аёллар ёки эркак қариндошларидан ёрдам кутган, чунки Толибон ўрнатган меъёрлар бир оила аъзоси бўлмаган эркаклар ва аёллар ўртасида ҳар қандай жисмоний алоқа қилишни тақиқлайди.

 

Натижада ярадор аёллар қўшни қишлоқлардан одамлар келиб, уларни чиқариб олишини кутган. Қутқарувчилар эркак қариндоши бўлмаганларга ёрдам беришган, бироқ танасига тегмаслик учун аёлларни кийимлари билан тортиб олишган.

 

Расмий маълумотларга кўра, зилзила 2200 дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган, 3600 нафардан зийод фуқаро эса жароҳатланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика