Жаҳон

Қуддусдаги ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

Отишмада камида 15 киши яраланган, улардан етти нафари оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Қуддусдаги ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

8 сентябрь куни эрталаб Қуддус шимолидаги Рамот чорраҳасида юз берган қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди. Дастлаб тўрт киши воқеа жойида вафот этган бўлса, яна бир киши шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

 

Исроил соғлиқни сақлаш хизмати маълумотига кўра, камида 15 киши яраланган, улардан етти нафари оғир аҳволда. Шунингдек, икки киши ўртача, уч киши эса енгил жароҳатлар олгани билдирилди. Маҳаллий ОАВларга кўра, жабрланганларнинг айримлари ҳушсиз ҳолда топилган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, икки нафар қуролланган шахс гавжум бекат ёнида тўхтаб турган автобусга қарата ўқ узган. Полиция уларни "террорчи" деб атаб, воқеа жойида "зарарсизлантирилганини" маълум қилди.

 

Ҳужумдан сўнг Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху хавфсизлик хизмати раҳбарлари билан махсус йиғилиш ўтказаётгани ҳақида унинг матбуот хизмати баёнот берди. Ҳозирда тергов органлари воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

custom img

Apple компанияси раҳбари ўзгаради

Мазкур хабар ортидан Apple акцияларида пасайиш кузатилди.

custom img

Арманистонда Nestle болалар озуқасида хавфли токсин аниқланди

Маҳсулот Россиядан олинган лаборатория таҳлиллари натижаларига асосан хавфли деб баҳоланган.

custom img

Эронда интернет узилиши 52 кундан ошди — NetBlocks

Бу ҳолат глобал миқёсда энг узоқ давом этган миллий интернет чеклови сифатида қайд этилган.

custom img

Исроил ўз мақсадларига эришмагунча тўхтамайди — Нетаньяху

Исроил Бош вазири минтақада исталган вақтда янги воқеалар юз бериши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ҳиндистондаги пиротехника фабрикасида содир бўлган портлаш оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш хавфсизлик қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган.

custom img

Эрон урушда ютқазса, Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Эрон ва АҚШ ўртасида қабул қилинган 14 кунлик оташкесимни тўхтатиш бўйича келишувга қарамай. Исроил Ливанга қарши ҳужум бошлаган эди. АҚШ расмийлари келишувда Ливан масаласи тилган олинмаганини даъво қилмоқда. Аммо икки мамлакат ўртасида воситачи ролини ўйнаган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ливан келишувда борлигини айтмоқда. Хўш, аслида вазият қандай, Эрон бу борада қандай фикрда. Уруш вақтида Эрон ўзбекистонлик тадбиркорларни ҳимоя қиладими? Шу каби мавзуларда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан суҳбатлашдик.

custom img

Японияда 7,5 баллик зилзила содир бўлди

Мамлакатда цунами хавфи юзага келди. Аҳоли эвакуация қилинади.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"