Ўзбекистон

Афғонистондаги Ўзбекистон фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинганми?

Сўнги кунларда “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг ўнта вилоятини ўз  назоратига олди. Жумладан Афғонистон шимолидаги Қундуз ва Файзобод  каби йирик шаҳарлар жангарилар томонидан эгалланди.

Афғонистондаги Ўзбекистон фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинганми?

 

 

Вазият кескинлашуви ортидан деярли барча давлатлар бирма-бир ўз фуқароларини зудлик билан Афғонистонни тарк этишга чақирмоқда. Масалан ўтган ҳафта АҚШ ва Буюк Британия ўз фуқароларини Афғонистони тарк этиш ҳақида огоҳлантиришди. Бир неча кун аввал эса Ҳиндистон Мозори Шарифдаги бош консуллиги дипломатларини эвакуация қилди. Шунингдек, Афғонистонда иқтисодий объектлар қурилишида иштирок этаётган ҳинд компаниялари ходимлари ва ҳиндистонлик  журналистларга ҳам зудлик билан Афғонистонни тарк этиш тавсия этилди. Хўш бу борада Ўзбекистон қандай йўл тутмоқда?

 

Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида ZAMON.UZ Ташқи ишлар вазирлиги матбуот ходими Мирзоҳид Эшонқулов билан боғланди. Мутахассиснинг сўзларига кўра бу борада фуқароларимиз билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас.

 

-Бугуни кунда Афғонистонда бизнинг фуқаролар деярли қолмаган. Қийин вазиятга тушиб қолганлар бўйича ҳам мурожаатлар йўқ. Қолаверса биз Афғонистон билан чегарадошмиз ва Ўзбекистон фуқаролари учун ҳозирда  чегара очиқ. Шунга қарамай муаммоли ҳолатга тушиб қолган фуқароларимиз аниқланса албатта ўз вақтида, зудлик билан ёрдам қўли чўзилади. Заруратга кўра эвакуация қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасида ҳокимиятни эгаллаш учун кескин кураш кетмоқда. Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Фараҳ ва Бадаҳшонни эгаллагани маълум қилинган эди.   

 

Муножат Валиева

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

6 баравар қиммат: айрим дорихоналарнинг «қинғир иши» фош бўлди

Айрим дорихоналарда дори воситалари нархи сунъий равишда ошириб юборилгани аниқланди. Хусусан, айрим дорихоналарда 15 минг сўмлик дори 190 минг сўмга сотилган.

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Аэропортда «рейд»: 166 млн сўмлик тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Ҳозирда улар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Устюртда янги кон: «Қоратау»дан газ ва конденсат олинди

Эндиликда кондан саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ ва конденсат оқимини олиш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан табриклади

Президент Тожикистон етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган.

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Талончи солиқчилар: Қаршида инспекторлар 122,6 млн сўмни ўзлаштирди

Улар пулни солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида олиб, кейинчалик ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Афғонистондаги Ўзбекистон фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинганми? | Zamon.uz